UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  4 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  3 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5

Карлос Тевес: “Аргентинада жамоа борлигига ишонаман” Янгиликлар

Карлос Тевес: “Аргентинада жамоа борлигига ишонаман”

“Ювентус” таркибида ажойиб мавсумни ўтказган Карлос Тевес айни кунларда Аргентина терма жамоаси сафида “Копа Америка” мусобақасида иштирок этмоқда. У терма жамоанинг ҳозирги авлодини катта ғалабаларга ҳақли деб ҳисоблаши ҳақида таъкидлаб, турнирнинг расмий сайти ходимлари берган бошқа саволларга жавоб қайтарди.

- “Миллат футболчиси” деган лақаб сизни тўйдириб юбормадими?
- Йўқ, футбол лақабдан кўра кўпроқ чарчатди.

- Нима учун футболдан чарчадингиз?

- Футболда бундай кўп ўйнаш жонга тегади. Танаффуссиз ўйнашга тўғри келганда тўйдириб юборади.

- Нима сабабли баъзи голларингизни футболка остидан кийилган либосни кўрсатган ҳолда нишонлайсиз? Унда Аргентинанинг камбағал даҳалари номлари битилган.
- Чунки улар менинг одамларим. Улар ҳақида унутиб қўйишим мумкин эмас. Ўша одамлар барчадан камроқ ёрдам олишади ва вазифам уларни сал бўлса-да, хурсанд қила олиш.

- Сизга ўз ҳудудингизда ўйнаш кўпроқ ёқадими ёки юқори савияда?

- Юқори савиядан кўра, ўз ҳудудимдаги йигитлар билан ўйнашдан кўпроқ завқ оламан.

- Аргентина терма жамоаси сиз учун нимани билдиради?

- Бу клуб сафида қилаётган хизматларинг учун мукофотдир. Ўйлайманки, бундан хурсанд бўлиш керак.

- Терма жамоа футболчиси бўлиш қулайми ёки аксинча?
- Ҳозир қулай. Айни пайтда бу менга кўпроқ завқ олиб келяпти.

- Аввал завқ олишга нима халал берганди?

- Терма жамоада узоқ вақт бўлиб келганингда сенга ёқмайдиган кўплаб нарсаларни кўрасан. Лекин терма жамоадан 4 йил четда юрсанг унинг футболчи учун ҳамма нарса эканини тушуниб етасан.

- Нималарни соғиндингиз?
- Кийиниш хонасини. Йигитларни. Муҳитни ҳам соғиндим.

- Ушбу Америка Кубоги 2011 йилги мусобақа учун реванш бўла оладими?

- Буни реванш деб аташни истамайман. Лекин ушбу мусобақада асосий юз бўлишимизга қўшиламан.

- Сиз терма жамоа ва ундан ташқарида бўлгансиз. Аргентинада одамлар терма жамоани ёқтиришадими?

- Унда бошқа одамлардан сўрашингиз лозим, мендан эмас.

- Аргентиналиклар Мессини ёқтирадими?
- Уни ёқтиришларига ишонаман. Чунки у аргентиналик ва жаҳондаги энг кучли футболчи.

- Уни зарур бўлгандек қадрлашадими?

- Мессини ёқтирмайдиганлар футболни тушунмайди. Унинг хаёлидан нима ўтаётганини тасаввур қилолмайман.

- 2011 йил Америка Кубогидаги Тевес ва ҳозиргисининг ўртасида қандай фарқ бор?
- 8 килограмм. Ўйлайманки, мен жисмонан яхшироқ ҳолатдаман. Руҳий ва футбол тарафлама ҳам яхшироқман. Олдингига қараганда кучлироқ одамга айландим.

- Футболда сизга ҳалигача нима ёқади?

- Интилиш, мухлислар ва уни ўраб турган ҳамма нарса. Аввал буларни рад этардим, энди барчасидан роҳатланяпман.

- Серхио Агуэро Аргентина терма жамоасининг ҳозирги авлоди ҳеч нарса юта олмаса, умрининг охиригача бундан афсусланиб ўтишини айтди. Бунга қўшиласизми?
- Ҳа. Бу авлод узоқ вақт мобайнида бирга бўлиб келди. Аввалгидек баҳона қила олмаймиз. Турли авлод вакиллари бир-бирини яхши билмаслигини айтолмаймиз. Бу жамоа 20 ёшдан мусобақаларда зафар қучди. Ўйлайманки, у ниманидир ютишга арзийди.

- Ниманинг эвазига Аргентина терма жамоаси Америка Кубогида ғалаба қозониши мумкин?
- Аргентинада жамоа борлигига ишонаман. Ўтган йили жамоа жаҳон чемпионати финалида ўйнади. Менга Мартинонинг ғоялари ёқади. У ҳужумни хуш кўради, бу эса ҳозирги жамоа учун жуда муҳим. Аргентина терма жамоаси ҳамиша ҳужум қилиши лозим. Айниқса, ҳозирги таркибдаги футболчиларни ҳисобга олган ҳолда.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика