

34 ёшли колумбиялик футболчи испан клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар бермоқда.
Бакканинг сўнгги клуби "Вильярреал" бўлган эди, у жамоани эркин агент мақомида тарк этди.
Футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришди. У "Вильярреал" билан Европа Лигасида ғолиб чиқди.




