

30 ёшли колумбиялик бир мавсум давомида ижара асосида "Вильярреал" шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда испан клуби расмий сайти хабар берди. "Сариқ сувости кемаси"да футболчини сотиб олиш ҳуқуқи бор. "Вильярреал" 17 август куни Баккани таништиради.
Карлос Бакка 2015 йил 30 млн. евро эвазига "Севилья"дан "Милан"га ўтган эди. Колумбиялик "Милан" сафида 77 та учрашувда майдонга тушиб, 34 та гол урди.



