UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35"Лейпциг" Краусс билан 5 йиллик шартнома имзолади  0 00:22Токо-Экамби "Лион"га ўтди  0 00:20Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 00:05Машғулотлар тиклангач "Милан"нинг 2 ўйинчиси сафдан чиқди  1 23:50"Ювентус" Ауар учун курашда етакчилик қиляпти  1 23:34"Ростов" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолайди  0 23:06Альфонсо Дэйвис испан грандига ўтиши мумкин эди  1 22:49Рамос ва Каземиро "Реал" тарихидаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоага киритилди  9 22:28ЕЧЛ плей-оффи қаерда ўтказилади?  0 22:13Найнгголан Римга қайтмоқчи  0 21:57"Пахтакор"нинг карантиндан кейинги биринчи машғулоти қандай ўтди?   2 21:55Премьер-лига клублари мавсум рестартидан олдин назорат баҳсларини ўтказади, унда ҳакамликни эса мураббийлар бажаради   0 21:37Вазирлар Маҳкамаси қарори ижроси, “Истиқлол”нинг кейинги тақдири, вилоятда клублар сони оширилиши. Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев билан суҳбат  10 21:35Расман: “Реал” Ла Лига рестартидан кейин қолган баҳсларни бошқа стадионда ўтказади  1 21:18Лукас Моура: “У АПЛ афсонасига айланиб бўлган”  2

Карло Анчелотти: "Зидан футбол ҳақидаги қарашларимни ўзгартирган" Янгиликлар

Карло Анчелотти: "Зидан футбол ҳақидаги қарашларимни ўзгартирган"

Ҳозирги кунда "Эвертон"ни бошқараётган "Ювентус" собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти Зинедин Зидан унинг футболдаги қарашларини ўзгартирганини айтди.

"Зидан туфайли тизим ҳақида фикримни ўзгартиришга ҳаракат қилганман. Зинедин – менга футбол тизимини ўзгартириш ва бошқачароқ ўйнаш имкониятини берган биринчи ўйинчи.

"Ювентус"даги биринчи йилимда 3-4-1-2 схемасидан фойланаганман. Дель Пьеро ва Инзаги олдинда, Зидан уларнинг ортида. 

Иккинчи йилда тўртта ҳимоячи билан ўйнадим, аммо иккита ҳужумчини олдинга ташладим.

Зидан футбол ҳақидаги фикримни ўзгартирган. Чунки, "Ювентус"га қадар мен 4-4-2'га эътиборимни қаратганман, аммо амалда барчаси ўзгариб кетган. Зидан майдонда ўзини қулай ҳис қилиши учун унга энг яхши позицияни топишни хоҳлаганман.

"Ювентус"да яхши тажрибага эга бўлдим. Бунда клуб менга катта ёрдам берди. Мени иккинчи йил охирида ишдан бўшатишгани эса муҳим эмас.

"Ювентус"даги сўнгги кунимга қадар клуб қандай қилиб мураббий учун ишлаши, уни қўллаб-қувватлашини англадим. Бу футболчиларни бошқариш учун зарур куч беришини тушуниб етдим", - дейди Анчелотти.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

-1   
23 май 00:45:11
Makhmood
Menimcha Anchelotti hamda Mourinolardan kichik intervyular olingan. Ularni har bir savolini alohida alohida bermasdan bitta qilib chiqaraveringlar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг