UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинлар бошланди (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан сўнг ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  2 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  14 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  8 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10

Карло Анчелотти: "Зидан футбол ҳақидаги қарашларимни ўзгартирган" Янгиликлар

Карло Анчелотти: "Зидан футбол ҳақидаги қарашларимни ўзгартирган"

Ҳозирги кунда "Эвертон"ни бошқараётган "Ювентус" собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти Зинедин Зидан унинг футболдаги қарашларини ўзгартирганини айтди.

"Зидан туфайли тизим ҳақида фикримни ўзгартиришга ҳаракат қилганман. Зинедин – менга футбол тизимини ўзгартириш ва бошқачароқ ўйнаш имкониятини берган биринчи ўйинчи.

"Ювентус"даги биринчи йилимда 3-4-1-2 схемасидан фойланаганман. Дель Пьеро ва Инзаги олдинда, Зидан уларнинг ортида. 

Иккинчи йилда тўртта ҳимоячи билан ўйнадим, аммо иккита ҳужумчини олдинга ташладим.

Зидан футбол ҳақидаги фикримни ўзгартирган. Чунки, "Ювентус"га қадар мен 4-4-2'га эътиборимни қаратганман, аммо амалда барчаси ўзгариб кетган. Зидан майдонда ўзини қулай ҳис қилиши учун унга энг яхши позицияни топишни хоҳлаганман.

"Ювентус"да яхши тажрибага эга бўлдим. Бунда клуб менга катта ёрдам берди. Мени иккинчи йил охирида ишдан бўшатишгани эса муҳим эмас.

"Ювентус"даги сўнгги кунимга қадар клуб қандай қилиб мураббий учун ишлаши, уни қўллаб-қувватлашини англадим. Бу футболчиларни бошқариш учун зарур куч беришини тушуниб етдим", - дейди Анчелотти.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика