Карло Анчелотти: "Реал"нинг таркиби ўтган йилдагидан кўра яхшироқ"

Mirjalol Normatov
24 июл 2022, 18:25
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоасининг таркиби ҳақида гапирди.

"Таркибимизда футболчилар жуда кўп, рақобат юқори. Ҳозирги таркибимиз ўтган йилдагидан кўра яхшироқ. Машғулотлардаги жадаллик ошди.

Рюдигер менга кўпроқ қанотларда ёқмоқда. Башоратчи эмасман, биламан, бу унинг позицияси эмас. Бироқ Антонио қанотда ҳам ақлли ўйин кўрсата олади. Шунингдек, у Алаба билан қанотини алмаштириши ҳам мумкин.

Асенсио ва Себальоснинг ҳолати мени ташвишлантирмаяпти. Уларда ҳам рақобат бор, яхши меҳнат қилишяпти. Бироқ уларнинг ўзлари келажаги учун қарор чиқаради", - деди Анчелотти.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal