

Футболчи билан шартнома имзолашга "Милан" қизиқиш билдирмоқда. Клуб Бенземани 39 ёшли Златан Ибрагимович ўрнига олиб келмоқчи.
Каримнинг "қироллик клуби" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Томонлар ҳали шартномани узайтириш борасида келишувга эришишмаган.
Ўйинчи 2009 йилдан бери "галактикос" шарафини ҳимоя қилади. Бензема жорий мавсум Ла Лигада 21та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 5та ассист қайд этди.



