

ЕЧЛ 4-турида "Ювентус" Москвада "Локомотив" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўшанда Роналдунинг жаримадан берган зарбасидан кейин тўп Гильерменинг оёқларига тегиб дарвозага шундоқ ҳам кириб кетаётганда Аарон Рэмси унга оёғини қўйиб қолганди ва гол Рэмсига ёзилганди. Кеча Евро-2020 саралаши доирасида Португалия терма жамоаси Люксембург меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳснинг 86-дақиқасида Диего Жота тепган тўпни Роналду деярли дарвоза чизиғи устидан тепди ва гол Криштиану ҳисобига ёзилди.
Рэмси Роналдунинг, Криштиану эса Жотанинг голини "ўғирлади"




