UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  2 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  6 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  48 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  4 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  7 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0

Карантин «Насаф»га қаттиқ таъсир қилди...ми? Янгиликлар

Карантин «Насаф»га қаттиқ таъсир қилди...ми?

Суперлиганинг 6-турида “Насаф” футболчилари ўз майдонларида аутсайдер “Бухоро” қаршилигини синдира олишмади -0:0.

Бу билан Бердиев жамоаси жорий мавсумда қаторасига учинчи учрашувда рақибларини мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олмаяпти. Ўз уйида “Навбаҳор” ва “Бухоро”, сафарда “Машъал” билан нурсиз дуранг қайд этилди. Натижада Суперлиганинг дастлабки уч турида 100 фоизлик натижа қайд этган қаршилик футболчилар карантиндан сўнг ўтказилган учта учрашувда 9 имкониядан атиги 3 очко (!) тўплаб, турнир жадвалида бир неча поғона пастга шўнғишга мажбур бўлишди...

Аммо олдинда қаршиликларни янада қийин беллашувлар кутиб турибдики, бу ўйинларда Бердиев шогирдларига осон бўлмаслиги аниқ. Кейинги уч учрашувни иккитасини қаршиликлар сафарда АГМК ва “Қўқон-1912” жамоаларига қарши ўтказишади. Бу жамоаларнинг ўз майдонида қандай ҳаракат қилишини охирги икки тур учрашувларида кузатдик. Яна бир беллашувда Қаршида “Металлург”га қарши кечади. “Металлург” эса сўнгги икки турни сафарда ўтказишига қарамай, (“Локомотив” ва “Андижон”) ҳар иккала рақибини мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. 

Бир сўз билан айтганда, олдинда “Насаф”ни бир-биридан қийин беллашувлар кутиб турибди. Жамоа мураббийлар штаби ўтган уч турдан хулоса қилиб, камчиликлар устида ишлаб, чиройли натижалар билан мухлисларни хурсанд этишлари талаб этилади. Акс ҳолда... 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика