UZ

Сўнгги янгиликлар

22:03ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  0 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  43 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  0 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  4 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  9 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3 17:39"Ланс" "Челси" собиқ ҳимоячиси билан битим тузди. У Ҳусановга рақобатчи бўлади  5 17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  2 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  4 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  2 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  1

"Капитан Цубаса" ёхуд "Бавария"нинг янги футболчиси Хамес Родригес аслида ким? Янгиликлар

"Капитан Цубаса" ёхуд "Бавария"нинг янги футболчиси Хамес Родригес аслида ким?

Бугун "Бавария" клуби колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригесни икки йилга ижарага олгани ҳақида хабар чиқди.

Хамес Родригеснинг тарихи японларнинг футбол ҳақидаги «Капитан Цубаса» мултьфильмини кўриш билан бошланганди.

Кичкинагина Хамес онаси олиб берган пишириқлар ва Pony Malta ичимлиги билан ушбу мультфильмни ҳар доим кўриб борарди. Бош қаҳрамонга ўхшашни истаган Хамес футбол ўйнашга ва футболчи бўлишга қарор қилади. Хамеснинг отаси ҳам футболчи бўлган. 1985 йил ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Колумбия шарафини ҳимоя қилган ота барча муаммоларни онасига ташлаб оиладан кетиб қолади. Уилсон Хамес Родригеснинг энг катта ютуғи бу айнан ёшлар ўртасидаги ЖЧ-1985 бўлди. Катта Родригес шахсий ҳаётда кўпроқ “унвонга” эга бўлган: уч марта уйланиб учта фарзанд кўрган.



Хамес Родригеснинг ўгай отаси Хуан Карлос Рестрепо болакайнинг орзусига эришиш учун барча ишни қилди. Айнан у кичик Хамесни футбол тўгарагига олиб борди, у билан бирга тўп тепишни бошлади ва кейинроқ катта харажатлар қила бошлади. Хамес ўзининг илк профессионал клуби «Энвигадо»га чақирилганидан сўнг ўгай ота мураббийга индивидуал машқлар учун қўшимча 100 минг песо тўлаб борган. Хамес машғулотлардан сўнг қолиб жарима тўпларини аниқ амалга ошириш ва зарбани аниқ йўллаш борасида малакасини ошириб борди. «У энг яхши футболчи бўлишни истарди ва йиқилиб қолгунича машқ қиларди. Индивидуал машқлардан сўнг тренажер залига ҳам борарди», – дейди Родригеснинг онаси Пилар.

Хамес клуб сафида 14 ёшида дебют қилди. 17 ёшида Аргентина чемпионатида майдонга тушган энг ёш хорижлик футболчига айланди. У «Банфилд» сафида ўйнай бошлади.

Родригеснинг бир ўзи ўзга давлатга кетиб қолди, барча яқинлари Колумбияда қолишди. Онаси Пилар уч ой давомида ҳар куни тунда йиғлаганини кейинчалик тан олганди. Хамес ҳар куни уйга телефон қиларди: ҳар бир қўнғироқ қатъий белгиланган вақт – 2 дақиқадан иборат бўларди. Бундан ортиғига оилада пул етмас эди. «Бу менга ёрдам берарди. Ишлари ҳақида сўрардим, кўпроқ овқат ейишини айтардим...» – деб ёдга олади унинг онаси.

2008 йилда Хамес ҳаётини ўзгартириб юборган қиз билан танишди. Даниэла Оспина Колумбия терма жамоаси дарвозабони Давид Оспинанинг синглиси. Даниэла болейбол терма жамоасида ўйнарди, аммо Хамес билан танишувдан сўнг у барчасини бошидан қурди. Хамес билан бирга Европага кўчиб ўтди ва оиласига эътибор қаратди. 2013 йил улар қизлик бўлишди, унга Саломея деб исм қўйишди.



– Хамес – жуда босиқ ва тортинчоқ йигит. У жуда ҳам жиддий, маъсулиятли ва ажойиб инсон, – дейди Даниэла. – Хамес билан боғлиқ ҳеч қандай жанжалли воқеа бўлмаган, доим бўш вақтни қизимиз билан ўтказамиз. Биз бошқа одамлар орақали танишганмиз, акамнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Фақат танишувдан сўнг футбол борасида ҳам боғлиқ эканлигимизни билиб қолганмиз.

–Хамеснинг дўстлари кам эди, аммо Даниэла уни ўзгартира олди: у анчайин қувноқлашди. Энди унинг қизи Саломея футболчи учун илҳом париси, голлардан сўнг қўлини ўпиб уни қизчасига бағишлайди.

Олдинроқ Хамес пули камлиги туфайли телефонларда кам гаплашган бўлса «Порту» кейинроқ «Монако»га ўтганидан сўнг анча мунча пул тўплади. Родригес ҳозир анчайин оёққа туриб олди: Биринчи катта пулига Колумбияда бобоси ва бувиси учун уй қуриб берди, Портуда ресторан очди, сўнгра «Барчамиз колумбияликмиз» деган фонд очди. Ушбу фонд ёш болаларга спорт билан шуғулланиш чоғида ёрдам беради ва керак бўлса турли экипировкалар билан таъминлайди.

«Мен шу ерда катта бўлганман ва ҳатто бутсаларим бўлмаган вақтларни бошдан кечирганман. Уни сотиб олган куним байрам эди. Ҳозирги болалар ҳеч нимадан қийналмасликларини ҳам руҳан, ҳам жисмонан ўсишларини истайман. Айнан шунинг учун фондни очдим», – деганди Хамес 2011 йил.



Албатта унинг агенти Жорже Мендешнинг ҳаракатлари ҳам катта роль ўйнади, аммо футболчининг ўзида ҳам қобилият борлигини инкон қилиб бўлмайди. Португалияга кўчиб ўтгач Хамес университетни ташламади ва тизим инженерлигига ўқишни давом эттирди, бўш вақтларида инглиз тилини ўрганарди.

«Таътил ҳақида гап кетса Хамесга Колумбиядаги Ибага ва Медельин каби шаҳарлар жуда ёқади. Ибагада ўзи катта бўлган, Медельинда унинг турмуш ўртоғи туғилган. У ўзининг аждодларига ҳурмат билан муносабатда бўлади. Шу боис ҳам бобоси ва бувсига ёрдам беришган келиб туради ва бунинг эвазига улар Хамесни қўлбола колбасалар билан сийлашади».

Умуман олганда келажакда Хамес иштирокидаги мультфильмни томоша қилиб футболчи бўлишни истаб қолса ҳайрон бўлманг. У нафақат «Капитан Цубаса»даги бош қаҳрамон бўла олди, балки ажойиб инсон бўлиб қолди.

Хамес "Реал Мадрид" сафида 110та ўйин ўтказиб 36та гол урди. Ушбу клуб таркибида Икки бор УЕФА чемпионлар лигасида зафар қучди, икки бор УЕФА Суперкубогини қўлга киритди, бир бор Испания чемпиони бўлди ва икки марта Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпиони бўлди.

Энди футболчи Германия чемпионатида ўз кучини кўрсатишга уриниб кўради.



sports.ru сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси.
Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика