


"Мен Неймардан ўзига хос нимадир кўрсатишини кутган эдим. У янада қатъиятлироқ ҳаракат қилади деб ўйлагандим. Аммо бунинг ўрнига жуда кўп кераксиз зарбаларни амалга оширди ва жамоанинг етакчиси бўла олмади. Етакчи жамоани ғалаба томон етаклайди, у эса роса кўп гапирди", – деди Капелло.
29 ёшли Неймар ушбу мавсумда ПСЖ таркибида барча турнирларда 27 учрашув ўтказиб, 15 та гол урди ва 10 та голга узатма берди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.



