Капелло: "Месси - тарихдаги энг яхши футболчи"

Tolibjon Qosimov
27 июл 2020, 06:07
Ўз вақтида "Реал"ни бошқарган таниқли мураббий Фабио Капелло "Барселона"даги вазият ва Лионель Месси ҳақида гапириб ўтди.

- "Барселона" ҳақида нима дея оласиз?
- Жуда ғалати вазият. Улар қандай қилиб бундай пастга қулашганини тушунмаяпман. Эрнесто Вальверденинг кетиши сюрприз бўлди. Кейин Сетьен жуда ҳам аниқ фалсафаси билан келди ва жамоа парчаланди.

Уларда яхши ўйинчилар бор, лекин кўпчилигининг ёши ўтиб бораяпти. Уларда оддий бўлмаган қисқа ва ўртача муддатли келажак бор. Узоқ келажак эса...

- Лекин Месси - бу ҳамон Месси.
- У даҳо. Менинг фикримча тарихдаги энг яхшиси. Кўрамиз, у кетганида нима бўларкин. Айтганча, 17 ёшлигида Мессини "Ювентус"га олиб ўтмоқчи бўлганман, - деди Капелло.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: marca.com