Капелло: "Ибрагимович "Милан"га ўтса, Италия қаҳрамонига айланади"

Mirjalol Normatov
9 ноя 2019, 19:27
Италиялик афсонавий мутахассислардан бири Фабио Капелло "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг "Милан"га қайтиши мумкинлиги борасидаги саволларга жавоб берди.

"Ибрагимович билан шартнома имзолаш - "Милан" учун ажойиб бўларди. У ҳали ҳам жамоани кучайтира оладиган даражада. Уни яхши биламан. Агарда у "Милан"га қайтадиган бўлса, Италия учун қаҳрамонга айланган бўларди", - деди Капелло.

38 ёшли швециялик футболчи 2010-2012 йиллар давомида "Милан" таркибида 85 ўйинда 56 гол киритган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›