

"Олдинлари "Барселона" менга қизиқроқ туюларди. Улар ўша пайтларда турлича ўйнашарди. Ҳозир эса улар марказда тўпни жуда кўп ушлашади ва фақатгина Мессига таяниб ўйнашади.
Менга чеккада ўз ўйинчиларини тўғри йўналтириб, ўз ролларини тўғри тушунтира оладиган ақлли мураббийлар ёқади. Масалан, Гвардиола. Пеп даврида "Барселона"да катта ўзгаришлар бўлди. У ҳар доим ривожланишда, ўз устида ишлашда давом этади ва бир жойда қотиб қолмайди", - деди Капелло.



