UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади ФОТО Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади ФОТО

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Африкага кетиш олдидан Тошкентда йиғин бошлади.

Ўзбекистон терма жамоаси "Пахтакор" стадионида машғулот ўтказди. Бугунги машғулотларда маҳаллий клубларда ўйнаётган 18 нафар футболчи иштирок этди. Шунингдек 6 нафар легионер футболчи ҳам Касабланкага боради.

Тимур Кападзега ёрдамчи мураббий сифатида Андрей Фёдоров кўмаклашмоқда. Шунингдек, мураббийлар штабида жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис Аугустин Чирита ҳамда дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук ишламоқда.

Машғулотлар асосан тикланиш машқларига бағишланди. Чунки терма жамоа ихтиёрига етиб келган футболчилар кеча тур ўйинларини ўтказишгани боис, фақатгина енгил тикланиш машғулотлари билан чекланилди.

Дастлаб барча футболчиларни йиғган Тимур Кападзе олдинда терма жамоани қанчалик муҳим ўртоқлик ўйинлари кутиб турганини тушунтирди ва бўлажак баҳсларда рақиб ким бўлишидан қатъи назар ғалаба учун курашишларини маълум қилди. Шунингдек, янги бош мураббий футболчиларга терма жамоа Марокаш ва Сенегалга қарши баҳсда ҳимоявий ўйин услубидан фойдаланмасликларини алоҳида таъкидлади. Кападзе футболчиларга футболдан роҳатланиб, завқ олиб ўйнаш кераклигини тушунтирди. Янги бош мураббий нақадар масъулиятли ишга киришганини ва мухлислар улардан яхши сифатли футбол кутишаётганини англаб турибди. Кападзе шунингдек терма жамоада барча футболчилар ўз клублари ҳақида унутишларини, бу ерда бир оила бўлиб жипслашиш лозимлигини уқтирди.

Шундан сўнг футболчилар 15 дақиқа майдон бўйлаб югуриб, кейинчалик енгил чигалёзди машқларни бажаришди. Бу борада футболчилар билан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Аугустин Чирита ишлади.


Қосимов Касабланкага боради, Бердиев ва Арвеладзе эса йўқ

Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи вазифасини бажараётган Тимур Кападзе билан МТЖ мураббийлар кенгашига киритилган Миржалол Қосимов Касабланкага учиб кетади. Мураббийлар кенгашидан жой олган Рўзиқул Бердиев ҳамда Шота Арвеладзе эса бўлажак ўйинларга терма жамоа билан бирга бўлишмайди.

Жамоамиз 20 март куни тонгда Истанбул шаҳрига учиб кетади. Туркияда бир кун бўлиб, кейинчалик Истанбулдан Марокашнинг Касабланка шаҳрига училади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 23 март куни Сенегал, 27 март куни Марокаш терма жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика