Канте ва Пулишич "Челси" машғулотларига қайтишди

Sherzod Nurmatov
28 фев 2023, 11:23
Лондон клуби матбуот хизмати хабарига кўра, "Челси" ярим ҳимоячилари Н'Голо Канте ва Кристиан Пулишич умумий гуруҳдаги машғулотларга киришишди.

Канте охирги марта 2022 йил 14 августда майдонда тушганди. Пулишич эса 2023 йилнинг 5 январидан бери майдонда кўриниш бермаяпти.

"Челси"нинг навбатдаги ўйини 4 мартга белгиланган. Лондонликлар АПЛнинг 26-турида “Лидс Юнайтед”ни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: chelseafc.com