

Футболчига соврин London Football Awards 2017 маросимида топширилди.
Ўтган мавсумда 25 ёшли ярим ҳимоячи "Лестер Сити" билан Англия чемпиони бўлди, жорий мавсумда эса "Челси" билан яхши ўйин кўрсатмоқда. Франциялик футболчи ушбу соврин учун курашда Диего Коста, Алексис Санчес, Дэнни Роуз ва Деле Аллидан устун келди.
Деле Алли Лондоннинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.
Энг яхши посбон соврини Уго Льорисга топширилди.



