

Лондонликлар ярим ҳимоячиси Нголо Канте финал беллашувининг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди.
“У “Челси” ярим ҳимоясида барқарор ўйин кўрсатди, “Сити” футболчиларни ўзига хос тарзда “зарарсизлантириб”, рақибдан айёрона услубда тўпни олиб қўйишнинг уддасидан чиқа олди.
Иккинчи бўлим бошида у шунингдек, ажойиб тарзда “подкат” ишлатиб, “Челси” дарвозаси томон олға интилган Кевин де Брюйнени тўхтатиб қола билди. Қолаверса, имкон туғилиши билан олдинги чизиқдаги шерикларини тўп билан таъминлаб турди”, дейилади УЕФА расмий сайтида берилган хабарда.



