

Бу ҳақида футболчиларнинг агенти Жорже Мендеш маълум қилди.
“Барселона” ҳар икки футболчини сақлаб қолмоқчи”,-деб фикр билдирган Мендеш.
Феликс Атлетико”дан ижарага олинган. У жорий мавсум барча мусобақаларда 26 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та голга ассист қайд этган. Жоау Канселу эса “Ман Сити”га тегишли. Ҳимоячи ўтаётган мавсум 22 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 2 та голга ассист бор.



