Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"
22 авг 2025 21:47
Янгиликлар
Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"
Суперлига 20-туридан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" (2:6) учрашувидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Баҳс тўлиқ жамоамиз устунлигида кечди. Футболчиларга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман. Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик.
- Йирик ҳисоб қайд этилишини кутганмидингиз?
- Шуни айтишим мумкин, биз фақат ғалаба учун келгандик. Лекин ҳисоб бунақа йирик бўлишини кутмагандим.
- Жамоани бу ўйинга тайёрлаш қийин бўлмадими? Чунки "Андижон" бош мураббийи Максим Шацких "Пахтакор"га бегона эмас.
- Бошқа ўйинларга қандай ҳозирлик кўрсак, бу учрашувга ҳам шундай тайёргарлик кўрдик. Йигитларга раҳмат, кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Шунинг учун ҳам ғалаба қозондик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар