UZ

Сўнгги янгиликлар

23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  2 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  2 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  5 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  30 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  7 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  8 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0

Камолиддин Мурзоев: "Қатар билан пенальтилар сериясигача боришни мўлжаллаб майдонга чиққандек таассурот қолдирдик" Янгиликлар

Камолиддин Мурзоев: "Қатар билан пенальтилар сериясигача боришни мўлжаллаб майдонга чиққандек таассурот қолдирдик"

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогидаги натижаси футболчилар, мутахассислар томонидан турлича талқин қилинмоқда

Биз бу борада собиқ футболчи ва Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевнинг фикрларини тингладик. 

- Осиё Кубогидаги қолган терма жамоаларга назар ташлаб туриб ва бу йилги мусобақа даражасидан келиб чиқиб айтганда, чорак финал Ўзбекистон учун қониқарли натижами?

- Аслида бундай ўйинлардан кейин интервьюлар бериш, саволларга жавоб қайтариш қийин бўлади. Уришдан кейин чиққан қаҳрамон ёки ёмғирдан кейин чиққан қўзиқоринлар каби фикрлар ёғилади. Шундай бўлсада мажбуриятимиз юзасидан саволларингизга жавоб бериб ўтаман. Умуман оладиган бўлсак, ҳозирги ҳолатдаги жароҳатлар, йўқотишлардан келиб чиқиб айтганда натижани қониқарли десак бўлади. Мутахассис сифатида айтишим мумкинки, терма жамоамиз бундан ҳам узоқроққа бора оларди. Бу йилги мусобақа даражаси аввалгиларига нисбатан сезиларли даражада ошгани маълум бўлди. Биз билган етакчи жамоаларнинг барчаси қийналди. Бу барча давлатларда футбол ўсганидан далолат беради. 

- Қатар биздан қайси жабҳаларда устун келди ва биз қайси камчиликларимиз ҳисобига мағлуб бўлдик?

- Чорак финал ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, илк дақиқалардан Қатарга устунликни бериб қўйдик. Биринчи бўлимда уларда ўхшади. Қатар ўз ўйинини кўрсатди. Футболда шундай сўз бор, рақиб қандай ўйин таклиф қилса, иккинчи жамоа шунга мослашиб қолади. Фикримча, Қатарнинг кучли тарафларини ишлатиши учун қаршилик кўрсата олганимиз йўқ. Биринчи ва иккинчи гол оралиғида терма жамоамиз бутун халқ кутган, мухлислар истаган ўйинни кўрсата олишди. Ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин ҳам 5-10 дақиқа босим қилишимиз керак эди. Мана шу вақтда ўйинимизда узилиш бўлди. айтганимдек, бу ўйиндан кейинги фикрлар. Ўша жараёнда буни ўзгартириш, вазиятни тўғрилаб кетиш мураббийнинг салоҳиятига боғлиқ эди. Қатарда ўзгаришлар ҳам тўғри амалга оширилди. 

- Ўзбекистон аввал ҳам пенальтилар сериясида омадли бўлмаган. Энг аламли мағлубиятларимиз пенальтилар сериясига тўғри келади. Қатар билан ўйинни пенальтигача олиб бориш қанчалик тўғри эди?

- Пенальтилар серияси алоҳида мавзу. Бу давр нуқтаи назаридан кичик мусобақа ҳисобланади. плей-офф ўйинларидан бошлаб пенальтилар сериясининг актуаллиги ошади. Машғулотлар давомида, машғулотлардан сўнг ҳар бир жамоанинг пенальтичилари бўлади. Барибир бу нарса ўйинлардан олдин синаб олиниши керак. Кимлар тепади, кимда ишонч юқори ва ҳоказо. Шундай футболчилар бўлади, ўз хоҳиши билан ҳам пенальти тепмайди. Бу ўзига яраша катта руҳий босим. Пенальтиларда ишлашда дарвозабонлар ҳам тайёргарлик кўриб олади. Қайси футболчи қаерга йўналтиради, ундан аввалги футболчи қаерга тепди бу дарвозабонлар учун шпаргалка ҳисобланади. Футболчи учун эса бошқача. Қарорингизни сўнгги сонияларда ўзгартириб юборишингиз мумкин. Футболда эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган бирор нарса қолмаган. Ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлишингиз керак. Аламли томони ҳам пенальтилар сериясида мағлуб бўлганимиз. Худдики пенальтилар сериясигача боришни мўлжаллаб майдонга чиққандек кўриниб қолдик. Қатар эса пенальтигача ҳал қилишга ҳаракат қилди.  

- Сречко Катанецнинг қайси қарорлари сиз учун жумбоқ бўлди?

- Мураббий сифатида Катанец мен учун ҳамон жумбоқлигича қолмоқда. Ўйинни олиб бориш услубидан, интервью жараёнларигача менга жумбоқ. Қарорлари, ўзгаришлари, тактикаси ҳақида кенгроқ матбуот анжуманида ўзидан сўраган маъқул, деб ўйлайман. Шундай саволлар борки, бунга мен жавоб берсам этикага тўғри келмаслиги мумкин.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика