

"Фаолиятимдаги энг муҳим ўйинлардан бирини ўтказдим. Олдимизда қийин вазифа бор, аммо умидларни йўқотганимиз йўқ.
Агарда кимдир Польша гуруҳдан чиқа олмайди, деб ҳисобласа, адашади. Ҳали бор кучимизни кўрсата олмадик. Турнир биз учун энди бошланди", - деди Глик.
Польша гуруҳда 1 очко тўплаган ҳолда сўнгги ўринда бормоқда. Сўнгги турда польяклар Швеция термасига қарши баҳс олиб боради.



