

"Tuttosport" хабарига кўра, хавбекнинг трансферига "Ювентус" томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Олдинроқ уни "Реал" ҳамда ПСЖ каби клублар таркибига чорлаётгани борасида маълумотлар тарқаганди. Эслатиб ўтамиз, Камавинга 1914 йилдан бери Франция термасида гол урган энг ёш футболчига айланганди.
Ушбу мавсумда Камавинга Франция чемпионатининг 6 ўйинида бир гол ва бир ассист қайд этди.



