UZ

Сўнгги янгиликлар

22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  1 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  1 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  19 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  3 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  27 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   31 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  5

Жозиба керакми, Про лигага боринг! Янгиликлар

Жозиба керакми, Про лигага боринг!

Хабарингиз бор, 8 июнь куни мамлакатимиз чемпионати 2-дивизионининг 10-тур баҳсларига ўз тахминларимизни билдиргандик.

"Навбатчи ўйинлар". "Нефтчи" Тошкентда очко йўқотади, "Оқтепа" Ғиждувонда...

Ўша материалнинг ёзилишига мухлисларнинг ўзбек футболида навбатчи ўйинлар кўплиги ҳақида фикрлари сабаб бўлганди. Бугун тур натижалаини тахмин қилиб, мақоладаги тахминлар ўзини қанчалик оқлаганини текширамиз.

"Бухоро"дан йирик ғалаба... → Х

Тур доирасидаги 1-ўйинда сенсация қайд этилди. Сафарда умуман очко ололмаган "Оқтепа" чемпионлик учун курашаётган "Бухоро" майдонида катта ҳисобда мағлуб бўлишини кутгандик. Ғиждувондаги ўйин ҳақида кўп гапирилди, якуний натижадан хабардорсиз.

Бухоро

Азамат Исроилов - 85', Рустам Абдухамидов - 87', Суҳроб Неъматов - 90'

ПРО лига. 10-тур

06/06/2021, 18:00

-
:
-
Бошланмади

Оқ-тепа

Суннатулла Мамадалиев - 31', Азиз Пирмуҳаммадов - 60', Карвальо Да Силва - 81'

Абдураимовнинг мағлубиятсиз юриши тугайди → +

Бу тахмин ўзини оқлади. Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги "Динамо" Сирдарёда 3 очко ишлаб олди ва 2-ўринга кўтарилди.

Янгиер

Мпако Этаме Жером - 4'

ПРО лига. 10-тур

07/06/2021, 18:00

2
:
1
Тугади

Динамо

Дмитро Сидоренко - 63', Сирож Мелиев - 85'

45'
90'
4'  Мпако Этаме Жером
33'  Ойбек Аҳматов
45'  Абдумалик Тошпўлатов
46'  Ойбек Аҳматов (Мбеке Диеудонее)
56'  Абдумалик Тошпўлатов (Санжар Баратов)
72'  Жонибек Мирзақулов (Шохзамон Хайруллаев)
72'  Ёдгор Назаров (Аҳроржон Иноятов)
75'  Шохзамон Хайруллаев
87'  Мпако Этаме Жером (Хуршид Асқаралиев)
89'  Мбеке Диеудонее
46'  Жасур Ҳасанов (Темур Ҳакимов)
63'  Дмитро Сидоренко
66'  Темур Усмонов (Ислом Шарипов)
70'  Олег Марчук
83'  Олег Марчук (Сирож Мелиев)
85'  Сирож Мелиев

"Арал Самали" сафардаги илк ғалабасини тантана қилади → +

"Шўртан" майдонида ўтган ўйин борасидаги тахмин ҳам ўзини оқлади. Нукус клуби сафар ўйинларидаги 1-ғалабасини қўлга киритиб, очколари сонини 9 тага етказиб олди.

Шўртан

ПРО лига. 10-тур

08/06/2021, 18:00

1
:
0
Тугади

Арал Самали

Наврўзбек Алимов - 77'

45'
90'
62'  Азизбек Рашидов (Асадбек Самариддинов)
67'  Чориёр Турсунқулов (Руслан Юлмухаметов)
64'  Азамат Алланиёзов (Жамшид Тўрабоев)
64'  Ербол Сейтназаров (Жамшид Тўрабоев)
73'  Арислан Юсупбаев (Амир Абдиразиев)
77'  Наврўзбек Алимов
90'  Улуғбек Бекбосинов
90'  Ислом Сейтназаров
90'  Русланбек Менлимуратов (Асадбек Юлдашев)

"Нефтчи" марказий баҳсда очко йўқотади... → +

Мана шу фикр фарғоналик кўплаб мухлисларнинг норозилигини келтириб чиқарди ва манзилимиз ҳақоратли хатларга тўлиб. Мана, ўйин ўтди. Натижа эса ўртада...

Олимпик

Абдурауф Бўриев - 47', Муҳаммадали Ғиёсов - 61', Алишер Одилов - 65'

ПРО лига. 10-тур

08/06/2021, 18:00

0
:
3
Тугади

Нефтчи

45'
90'
47'  Абдурауф Бўриев
51'  Муҳаммадали Ғиёсов
58'  Шаҳзод Тоиров (Элдор Бегимов)
61'  Муҳаммадали Ғиёсов
65'  Алишер Одилов
69'  Муҳаммадали Ғиёсов (Фаррух Мухторов)
69'  Алишер Одилов (Русланбек Жиянов)
69'  Бектемир Абдуманнонов (Отабек Жўрақўзиев)
82'  Абдурауф Бўриев (Диёр Рамазонов)
45'  Собит Синдаров
46'  Руслан Розиев (Сардор Абдунабиев)
46'  Дарко Станоевич (Худойшукур Сатторов)
49'  Марко Обрадович
66'  Абдулло Олимов (Иззат Абдуллаев)
66'  Марко Обрадович (Шерзод Каримов)
67'  Саидулло Раҳматов (Умар Адҳамзода)

Қўшимча: Журналистикада тахминлар, прогнозлар аниқ таҳлилга асосланади (олдинги материалда бўлгани каби). Қушларнинг учиши ёки расмларга эмас. Буни тушунмайдиган орамиздаги баъзи ақлли юртдошларимиздан озгина сабрли бўлишни сўраймиз.

Юқорида тур сенсация билан бошлангани ҳақида айтдик. Футболнинг жозибаси мана шундай кутилмаган натижаларга боғлиқ. Про лигани зерикарли, навбатчи ўйинларга бой деган юртдошларимизга турнирнинг ҳар турида сенсация(лар) содир бўлаётганини эслатиб ўтамиз. 

Масалан, бугун "Жар" стадионида ўтказилган ўйинни олайлик. Суперлига даражасидаги тажрибали ўйинчилардан тузилган "Нефтчи"нинг 19 ёшли йигитчалардан тузилган "Олимпик"га енгилишини ким кутганди (албатта, мендан ташқари)? Ҳа, бу — сенсация. Бугун "Нефтчи" ютқазди, аммо футбол ва мухлислар ютди. Боиси шундаки, агар Фарғона клуби 3 очко олса, "Нефтчи" ва 4-ўриндаги "Олимпик" орасида 8 очколик тафоввут юзага келарди. Бу ўз-ўзидан интригани ўлдиради. Турнир жадвали ҳозир қуйидаги ҳолатда (кўриб, кўзинг қувонади):

Қаранг, 10-турдан кейин 1 ва 4-поғона ўртасида 2 очколик фарқ. Бунақаси охирги йилларда Суперлигада ҳам содир бўлмаётган эди. Хуллас, элита йўлланмаси учун кураш тақдири сўнгги турга қадар давом этадигандек. Энди айтинг, жозиба шумасми?

Муаллиф :
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика