UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  0 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  2 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  2 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  14 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  5 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  16

"Навбатчи ўйинлар". "Нефтчи" Тошкентда очко йўқотади, "Оқтепа" Ғиждувонда... Янгиликлар

"Навбатчи ўйинлар". "Нефтчи" Тошкентда очко йўқотади, "Оқтепа" Ғиждувонда...

Ўзбек футболининг сўнгги 10 йилликдаги энг катта қадами сўралса, Суперлига баҳсларининг тўлиқ тартибда трансляция қилинаётганини кўрсатган бўлардик.

Бу футболнинг ривожи ва шаффофлашувида муҳим одим. Сўнгги 2 йилда Про лигас баҳсларининг қисман трансляция қилинаётгани эса мухлислар учун "Американи қайта кашф қилиб берди", десак муболаға бўлмайди. Имиж масаласида ўтмишдаги 1-лига ва бугунги Про лигани солиштиришнинг ўзиёқ фикримизни тасдиқлаб тургандек.

Турнирнинг жорий мавсумида элита йўлланмалари учун кураш "Бухоро", "Нефтчи" ва "Динамо" каби тажрибали, "Олимпик"дек олдига катта мақсад қўйилган жамоалар ўртасида кечаётгани кишини қувонтиради.

Бир неча йил олдин газета вароқларига ёзилган қуйи дивизиондаги ўйин натижаларини эътиборсиз қолдириб ўтиб кетган 100 минглаб мухлислар бугун Про лиганинг ҳар турини ўзига хос интрига билан кутяпти. Бироқ, инглизлар ихтиро қилган ўйин ишқибозлари орасида шундай тоифа борки, ўзбек футболини деярли кузатмайди. Бундай кишилар сабаб сифатида ички чемпионатда "навбатчи ўйинлар" сонининг кўплиги, аниқ натижани учрашув бошланишидан олдин топиш мумкинлигини кўрсатишади. 

Уларнинг қарашлари қанчалик тўғри? Шу саволга жавоб топиш мақсадида Про лиганинг 10-тури олдидан барча ўйинлардан кутаётган натижаларимиз ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Кўрамиз, "навбатчи ўйинлар" ҳақидаги фикрлар ўзини оқлай олармикан. 

"Бухоро"дан йирик ғалаба...

Мураббийларини қўлқопдек алмаштирадиган шариф шаҳарнинг бош жамоаси бугун Тошкентнинг "Оқтепа"сини қабул қилади. Учрашув 18:00 да Ғиждувондаги "Наврўз" ўйингоҳида старт олиши режалаштирилган. 

Бухоро

Азамат Исроилов - 85', Рустам Абдухамидов - 87', Суҳроб Неъматов - 90'

ПРО лига. 10-тур

06/06/2021, 18:00

-
:
-
Бошланмади

Оқ-тепа

Суннатулла Мамадалиев - 31', Азиз Пирмуҳаммедов - 60', Карвальо Да Силва - 81'

Мазкур баҳсда мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабасини кутяпмиз. Боиси шундаки, "Бухоро" бу учрашувга жуда кўтаринки кайфиятда етиб келди (ўтган турда мусобақа пешқадами "Нефтчи" мағлуб қилинганди). "Оқтепа" эса жорий мавсум сафар ўйинларининг барчасида бир хил натижа қайд этяпти — мағлубият (жамоанинг "Истиқлол" билан Фарғонада ўтган ғалабали ўйини натижаси бекор қилинган). Тошкент клуби учун ёқимсиз серия бу 10-турда ҳам давом этса керак. Шунингдек, мусобақа тўпурарлиги учун курашаётган "Бухоро" ҳужумчиси Даврон Исоқовнинг мазкур баҳсда голлар сонини кўпайтириб олиш эҳтимоли жуда юқори.

Эслатиб ўтамиз, "Оқтепа" ва "Бухоро" ўртасида Тошкентда ўтган 1-даврадаги баҳсда бугунги мезбон 3 очкога эга чиққанди (1:2).

Абдураимовнинг мағлубиятсиз юриши тугайди

18 май куни "Янгиер"да Илдар Сакаевнинг ўрнини эгаллаган Азамат Абдураимов 10-турда собиқ клуби билан тўқнашади. 

Янгиер

Мпако Этаме Жером - 4'

ПРО лига. 10-тур

07/06/2021, 18:00

2
:
1
Тугади

Динамо

Дмитро Сидоренко - 63', Сирож Мелиев - 85'

45'
90'
4'  Мпако Этаме Жером
33'  Ойбек Аҳматов
45'  Абдумалик Тошпўлатов
46'  Ойбек Аҳматов (Мбеке Диеудонее)
56'  Абдумалик Тошпўлатов (Санжар Баратов)
72'  Жонибек Мирзақулов (Шохзамон Хайруллаев)
72'  Ёдгор Назаров (Аҳроржон Иноятов)
75'  Шохзамон Хайруллаев
87'  Мпако Этаме Жером (Хуршид Асқаралиев)
89'  Мбеке Диеудонее
46'  Жасур Ҳасанов (Темур Ҳакимов)
63'  Дмитро Сидоренко
66'  Темур Усмонов (Ислом Шарипов)
70'  Олег Марчук
83'  Олег Марчук (Сирож Мелиев)
85'  Сирож Мелиев

55 ёшли мутахассис Сирдарё жамоаси бошқарувидаги дастлабки 2 ўйинида 4 очко олишни уддалади. Абдураимов "Янгиер" билан илк мағлубиятини Ҳаким Фузайловдан қабул қилиб олишини тахмин қиляпмиз. Жорий турда 2 асосий рақобатчиларидан бири ("Нефтчи" ва "Олимпик") очко йўқотиши аниқлигини билиб турган "Динамо" футболчилари бу ўйинни "Янгиер"га бериб қўйишмаса керак. 

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд ва Сирдарё клублари ўртасида ўтган 1-даврадаги баҳсда "Динамо" зафар қучган эди (2:1). 

"Арал Самали" сафардаги илк ғалабасини тантана қилади

10-турда мусобақанинг асосий аутсайдери Нукуснинг "Арал Самали" клубини қабул қилади. 

Шўртан

ПРО лига. 10-тур

08/06/2021, 18:00

1
:
0
Тугади

Арал Самали

Наврўзбек Алимов - 77'

45'
90'
62'  Азизбек Рашидов (Асадбек Самариддинов)
67'  Чориёр Турсунқулов (Руслан Юлмухаметов)
64'  Азамат Алланиёзов (Жамшид Тўрабоев)
64'  Ербол Сейтназаров (Жамшид Тўрабоев)
73'  Арислан Юсупбаев (Амир Абдиразиев)
77'  Наврўзбек Алимов
90'  Улуғбек Бекбосинов
90'  Ислом Сейтназаров
90'  Русланбек Менлимуратов (Асадбек Юлдашев)

ФИФА тақиқи туфайли қийин аҳволга тушиб қолган "Шўртан" жорий мавсум уй учрашувларида фақат 1 очко тўплай олди. Бунинг устига, 28 май куни ЎФА Этика қўмитаси Қашқадарё жамоасининг баъзи ўйинчиларини дисквалификация қилгани маълум бўлди. Хуллас, "Шўртан" ҳозир жуда ҳам қийин вазиятда. "Арал Самали" 8 июнь куни вазиятдан фойдаланиб, сафардаги илк ғалабасини қўлга киритса керак.

"Нефтчи" марказий баҳсда очко йўқотади...

10-турнинг марказий ўйини 8-июнь куни "Жар" стадионида ўтказилади. Бунда турнир жадвалини бошқариб турган Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Нефтчи" "Олимпик" меҳмони бўлади.

Олимпик

Абдурауф Бўриев - 47', Муҳаммадали Ғиёсов - 61', Алишер Одилов - 65'

ПРО лига. 10-тур

08/06/2021, 18:00

0
:
3
Тугади

Нефтчи

45'
90'
47'  Абдурауф Бўриев
51'  Муҳаммадали Ғиёсов
58'  Шаҳзод Тоиров (Элдор Бегимов)
61'  Муҳаммадали Ғиёсов
65'  Алишер Одилов
69'  Муҳаммадали Ғиёсов (Фаррух Мухторов)
69'  Алишер Одилов (Русланбек Жиянов)
69'  Бектемир Абдуманнонов (Отабек Жўрақўзиев)
82'  Абдурауф Бўриев (Диёр Рамазонов)
45'  Собит Синдаров
46'  Руслан Розиев (Сардор Абдунабиев)
46'  Дарко Станоевич (Худойшукур Сатторов)
49'  Марко Обрадович
66'  Абдулло Олимов (Иззат Абдуллаев)
66'  Марко Обрадович (Шерзод Каримов)
67'  Саидулло Раҳматов (Умар Адҳамзода)

Маълумот учун, Фарғона клуби жорий мавсум фақат 2 та жамоани юта олмади. Улардан бири айнан "Олимпик" ҳисобланади. Тимур Кападзе шогирдлари 8 июнь куни ҳам бор имкониятларини сарфлаб, мусобақа карвонбошисидан очко тортиб олишса керак. Чунки мағлубият "Олимпик"нинг элита йўлланмаси учун имкониятларини пасайтириб юборади ("катта учлик" илгарилаб кетади).

Қадрли мухлис, сиз 10-турдан қандай натижаларни кутяпсиз?

Муаллиф :
Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика