Жозе Моуринью: "Наполи" ҳақли равишда чемпионликни қўлга киритмоқда"

Mirjalol Normatov
28 янв 2023, 22:51
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью 29 январь куни "Наполи"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Эртага "Наполи" қандай ҳолатда бўлади? Ҳар доимгидек бўлса керак-да. Улар чемпионликка ҳақли равишда эришмоқдалар. Неаполь аҳлини, футболчиларини, Лучано Спаллеттини чемпионлик билан табриклайман.

Улар энг яқин таъқибчисини 12 очкога ортда қолдириб кетишди, балки, энди А Серияда чемпионлик учун кураш тугагандир ҳам. Скудетто уларники. Шунчаки уларга ёнбосиб гапираётганим йўқ. Чунки "Наполи" ғолибликни қўлга киритиб бўлди", - деди Моуринью.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›