

"Майдондаги ҳаракатлар, тактика борасида баҳслашиш мумкин. Лекин, футболда энг муҳими тўп билан муомала қилиш. Захира ўриндиғида ҳатто рақиб ўйинчилари ижросида чиройли техника гувоҳи бўлдим.
Бугун менинг футболчиларимдан бири бўлган Погба шуни кўрсатдики, у техника борасида Месси, Неймар, Роналду, Кроос, Модричдан ҳам кам эмас", - деди Моуриньо.




