

“Ўйин дуранг билан тугаганда адолатдан бўлмасди. “Арсенал” яхши ўйин ўтказди. Улар вазиятлар яратди. Аммо биз кўпроқ вазият содир этиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Бу яхши. Гол уриш борасида бироз омадимиз келмади, бироқ сўнгги 20 дақиқада кучлироқ кўриндик. Чемионлар Лигаси учун бугун 3 очкога эга бўлдик. Лекин иккинчи бўлиш учун яна 4 очко қўлга киритиш керак”, — деди Жозе.



