Жозе Моуриньо: "Ғалабани кўпроқ истаган жамоа ғолиб бўлди"

Aziz Tukhtamuradov
21 окт 2017, 22:05
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Хаддерсфилд"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (1:2) ўз фикрларини билдирди.

"Ғалаба қозонишни кўпроқ истаган жамоа ғолиб бўлди. Кучли жамоа ғалаба қозонганда ортиқча гаплар шарт эмас. Билмайман, уларда қандай қилиб бунчалик кучли истак пайдо бўлди. Ўз футболчиларимни ОАВ орқали танқид қилмайман. Ўйинни таҳлил қиламан ва агар керак бўлса уларни танқид қиламан. Ўйинимиз ҳайрон қолдирди, бунақа бўлишини кутмагандим", - дейди португалиялик мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC