UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  0 19:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 0:2 (матнли трансляция)  275 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  0 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  0 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  25 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  10 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5

Жозе Моуриньо: “Челси”га қарши баҳс мен учун бошқа жамоалар билан бўладиган баҳсдан фарқ қилмайди” Янгиликлар

Жозе Моуриньо: “Челси”га қарши баҳс мен учун бошқа жамоалар билан бўладиган баҳсдан фарқ қилмайди”

“МЮ” устози Жозе Моуриньо жамоасининг “Челси”га қарши баҳси олдидан ўйин ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

“Сиз мендан эҳтирослар ҳақида сўраяпсизми? Мен учун бу одатий баҳс. Навбатдаги ўйин. Бу бошқа ўйинлардан ҳеч нимаси билан фарқ қилмайди.

“Челси” футболчилари мазкур ўйинга етарлича дам олиб, муносиб ҳозирлик кўришди. Биз эса Европа лигасида оғир ўйинни ўтказдик. Бу футбол учун муҳим ҳолат. Фақатгина дам олишга етарли вақти бўлгани учун эмас, балки бошқа муҳим омиллар туфайли ҳам “Челси”  айни пайтда турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда.

“Челси”да яхши футболчилар тўпланга ва улар жамоавий сифатларини намойиш эта олишмоқда. Жамоанинг ўз услуби бор ва улар ҳозир жуда яхши ўйин кўрсатишмоқда.

Ҳамма ҳам 11 киши бўлиб ҳимояланмайди, аммо “Челси” бу ишни эплаяпти. Ҳамма ҳам улар сингари самарали, тезкор қарши ҳужум ташкил қила олмайди. Уларда ўйин тақдирини ҳал қила оладиган индивидуал кучли футболчилар бор. Бу жуда кучли жамоа”, деди Моуриньо.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика