

“Ўтган йили биз ўз уйимизда “Севилья”га мағлуб бўлгандик. Чунки шунга лойиқ эдик. Яхши ўйин кўрсата олмадик, хавфли вазиятлар ярата олмадик ва рақиб ҳақли ғалабага эришганди.
Бугун эса гарчи 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган бўлсакда, мухлислар бизни олқишлар билан кузатишди. Чунки биз яхши ўйин кўрсатдик.
Бугун қандай ҳисоб қайд этилди, биласизми? 3:0. Биласизми, бу ҳисоб нимани англатади? Бу нафақат ҳисобни, балки менинг Премьер лигада неча марта ғолиб чиққанлигинмни ҳам билдиради. Мен Премьер лиганинг барча 19 та мураббийининг натижасини қўшиб ҳисобланганидан ҳам кўпроқ АПЛда чемпион бўлганман. Менда 3 та, уларда иккита. Буни ҳурмат қилиш лозим”, дея ўз фикрларини билдириб ўтди Жозе.



