

Маълум бўлишича, Италия терма жамоаси собиқ футболчиси Себастиан Жовинконинг агенти билан “Фенербаҳче” клуби вакиллари учрашув ўтказган. Унда футболчининг турк клубига ўтиш масаласи муҳокама қилинган.
33 ёшли футболчининг сўнгги клуби “Ал-Ҳилол” бўлиб турибди. Жовинко Саудия Арабистони клуби сафида жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 25 та ўйинда 6 та гол урди ва 8 та голли узатма берди. Унинг Ар-Рийод клуби билан шартномаси 2021 йилга қадар тузилган.



