

— Хитой клуби Жовинкога қизиқмоқда, аммо уни "Торонто"дан олиб кетиш қийин бўлади. Хитойдан тушган ажойиб таклифни "Торонто" билан муҳокама қиламиз, кейин қарор қабул қиламиз, — дейди футболчининг агенти Sky Sport Italia нашрига.
Олдинроқ Жовинко "Ювентус", "Эмполи" ва "Парма" клубларида ўйнаган. У Италия терма жамоаси сафида 23та ўйинда 1та гол урган.




