Жота сафга қайтишга яқин

Alisher
23 фев 2021
"Ливерпуль" вингери Диогу Жота сафга қайтишга яқин.

Футболчи чоршанба куни умумий гуруҳдаги машғулотларда иштирок этиши кутилмоқда.

Агар муаммолар бўлмаса, португалиялик футболчи 28 февраль куни бўлиб ўтадиган "Шеффилд"га қарши ўйинда иштирок этади.

24 ёшли вингер жорий мавсум барча мусобақаларда 17та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришди. Жота тиззасидаги жароҳат сабаб 2020 йилнинг 9 декабридан бери ўйнамайди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph