Жоржиньо Десайининг натижасидан ўтди ва Европа чемпионатлари рекордчисига айланди

Alisher
12 июл 2021, 11:58
Италия терма жамоаси таянч ярим ҳимоячиси Жоржиньо Европа чемпионатлари тарихига кирди.

Италиялик хавбек Евро-2020 давомида 25 бор тўпни рақибларидан олиб қўйди. Бу 1980 йилдан бошланган алоҳида мусобақа учун энг яхши натижадир. Айнан ўшанда ушбу статистика сақлана бошланган.

Олдинги рекордчи франциялик ҳимоячи Марсель Десайидир. У Евро-1996да 24 бор тўпни ўзиники қилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Жоржиньо ва унинг жамоаси Европа чемпионига айланишди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Squawka