Жоау Феликс жароҳат олди. У "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Alisher
29 янв 2020, 18:10
"Атлетико" Мадрид дербиси олдидан яна бир жиддий йўқотишга дуч келди.

Бу ҳақда Мадрид клуби расмий сайти хабар тарқатди.

Жамоа ҳужумчиси Жоау Феликс Ла Лига доирасидаги "Реал"га қарши ўйинда иштирок этмайди.

Қайд этиш керакки, Феликс мушакларидан жароҳат олган. У бир неча машғулотларни ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига доирасидаги "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги ўйин 1 февраль куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/atleti

Сўнгги янгиликлар

Барча ›