Жиру: "Мақсадим - "Милан" билан совринлар ютиш"
18 июл 2021 12:56
Янгиликлар
Жиру: "Мақсадим - "Милан" билан совринлар ютиш"
"Милан"га янги ўтган ҳужумчи Оливье Жиру ўзининг ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
"Мақсадим - бир неча совринлар ютиш. Шу сабаб футбол ўйнаяпман. Яна ва яна ғалабаларга эришишни истайман.
Ўзимни 35 ёшли чақалоқдек ҳис қиляпман. Болалигимдан буён Жан-Пьер Папен, Андрей Шевченко ва албатта, Паоло Мальдини каби футболчиларга ҳавас қилганман.
Бу клуб мени футболга қизиқишимни кучайтирган. Клубнинг тарихи ажойиб. Шу боисдан бу ерга келишни истадим", - деди Жиру.
Фикрлар