Жиру Франциянинг ЖЧ-2022 финалидаги мағлубиятини изоҳлади

Sherzod Nurmatov
20 дек 2022, 14:29
Францияликлар чемпионликни ҳимоя қила олишмади.

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру ЖЧ-2022 финалидаги мағлубият ҳақида фикр билдирди.

"Натижа даҳшатли бўлди, аммо францияликлар бизни қўллаб-қувватладилар. Бундай дамларда яшаш ягона қувончдир. Биз бир-биримизни қучоқлаб, мавсумнинг иккинчи қисми учун қувватимизни тўлдириш мақсадида таътилга чиқамиз. Бир ярим ой бирга ўтказган давримиздан кейин терма жамоа билан хайрлашиш қийин. Биз бир оила, ака-ука кабимиз", – деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати финалида Аргентинага мағлуб бўлган эди (3:3, пенальтилар бўйича – 4:2).

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ​FT1

Сўнгги янгиликлар

Барча ›