"Жирона" ҳужумчиси Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Sherzod Nurmatov
6 янв 2024, 14:03
Футболчи индивидуал мукофот олди.

"Жирона" ҳужумчиси Артём Довбик Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши футболчиси бўлди. Бу ҳақда лига расмий сайти хабар берди.

26 ёшли ҳужумчи ўтган ой Испания чемпионатида 4 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди. Бу унинг Ла Лигадаги илк мавсуми ва биринчи бундай соврини.

"Жирона" айни дамда Ла Лига турнир жадвалида "Реал" билан бир хил очко тўплаган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: gironafc.cat