

- Менинг асосий мақсадим Франция чемпионатида иштирок этиш. "Нанси" жуда ҳам жиддий клуб. Жамоани анча кучли мураббий бошқаради.
Айни пайтда яхши спорт формадаман. Ҳужумчи сифатида ҳали гол сезиш қобилиятини йўқотганим йўқ. Ўтган ҳафтада "Осер"нинг резерв жамоаси билан шуғулландим. Футболчилар мени спорт формамни кўриб, тўғриси, бироз ҳайратланишди.



