Жесси Марш «Лестер»ни бошқаришдан бош тортди

Alisher
10 апр 2023
Деярли шартнома бандларининг барчасини келишиб олган Жесси Марш «Лестер» бош мураббийи лавозимидан воз кечди.

49 ёшли Марш ишдан бўшатилган Брендан Рожерснинг ўрнига «Лестер» билан келишувга яқин эди.

Бироқ, Марш ўтган шанба куни «Лестер»нинг «Борнмут»га (0:1) қарши учрашувини стадиондан жамоаси билан томоша қилган. Шундан сўнг ўз ходимлари билан гаплашган ва якшанба куни эрталаб «тулкилар»га бошқа музокаралар бўлмаслиги ҳақида хабар берган.

«Тулкилар» энди Дин Смит, Рафаэль Бенитес ва Мартин О'Нил номзодларини кўриб чиқишларига тўғри келади.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com