UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  3 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  4 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  17 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  10 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2

Жером Этаме: "Четдан таклифлар бор, лекин Ўзбекистонда қолишни хоҳлайман" Янгиликлар

Жером Этаме: "Четдан таклифлар бор, лекин Ўзбекистонда қолишни хоҳлайман"

Ўтган мавсумни "Локомотив" таркибида ўтказган камерунлик ҳужумкор ярим ҳимоячи чемпионат якунида эркин агентга айланди.

"Темирйўлчилар" сафида Суперлига ва Кубок ўйинларини қўшиб ҳисоблаганда жами 31 учрашувда иштирок этиб, 8та гол урган Жером Этаме сайтимизга берган интервьюсида янги мавсумни ҳам шу ерда ўтказиш нияти борлигини маълум қилди. 

- Жером, ишлар қандай?

- Ҳозирча ҳаммаси яхши. Оилам даврасида қишки таътилни ўтказяпман.


- Ўтган йил сиз учун қандай ўтди?

- "Локомотив"да ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Янги жамоада 8та гол урдим, менимча, биринчи мавсум учун бу яхши натижа бўлса керак. Афсуски, "Локомотив"нинг Пролигага тушиб кетгани яхши бўлмади. Бундан ҳаммамиз қаттиқ хафа бўлдик, лекин бу - футбол. Чемпионат тугагач, эркин агентга айландим. Уйга кетиб бироз ҳордиқ чиқардим, сўнгра яна Тошкентга қайтдим. Келганимга тўрт кун бўлди. 


- Қайтишингизга қараганда яна қолиш ниятингиз борми?

- Тўғриси, мен ҳам шу мақсадда қайтдим. Ўзбекистонда камида яна бир йил футбол ўйнамоқчиман. Бу ер менга жуда ёқади, футбол даражаси баланд, қолаверса аёлимга ҳам ёқади.


- Олдингизда вариантлар борми? Кейинги режалар қанақа?

- Таклифлар четдан бор, лекин айтиб ўтганимдек, ҳеч бўлмаса яна бир йил Ўзбекистонда қолиб футбол ўйнамоқчиман. Тўғриси, мен ҳали ўз сўзимни айтганим йўқ. Шу боис четдан бўлаётган таклифларга кўп эътибор бермаяпман. Ўзбекистонда қолиб Жером Этаме қандай футболчи эканлигини кўрсатишни хоҳлайман.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика