UZ

Сўнгги янгиликлар

06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:40ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  8 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  10 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  28 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  12 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  12

"Женоа" ҳалигача Шомуродовнинг трансферидан "Машъал"га пул юборгани йўқ. Ишга ФИФА аралашиши мумкин Янгиликлар

"Женоа" ҳалигача Шомуродовнинг трансферидан "Машъал"га пул юборгани йўқ. Ишга ФИФА аралашиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўтган йил кузда "Ростов"дан "Женоа"га ўтганди.

Шомуродов тарбияланган "Машъал" клуби ушбу трансфер суммасидан маълум миқдорда пул олиши лозим. Бу ФИФА томонидан белгилаб қўйилган. Хўш, ушбу сумма Муборак клуби ҳисоб-рақамига тушдими? "Тезкор студия" кўрсатувида шу савол билан "Машъал" бош директори Илҳом Қурбоновга мурожаат қилинди:

"Бу бўйича "Ростов"га ҳам, "Женоа"га ҳам 5-6 марта мурожаат қилдик. "Женоа" сўраган ҳужжатланинг барчасини тақдим қилдик. Тўлов бўлиши керак эди, аммо ҳозиргача тўлов бўлгани йўқ. "Ростов"га алоқага чиқдик, Россия клубининг айтишича Шомуродовнинг трансфер суммасидан ҳали бир тийин ҳам ўтказилмаган экан.

"Ростов" бу борада ФИФАга мурожаат қилган. Негадир "Женоа" бунга совуққонлик билан муносабатда бўлмоқда десак бўлади. Биз ҳам ФИФАга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгамиз", - деди Илҳом Қурбонов "Тезкор студия" кўрсатувида.


Маълумот учун, ушбу клуб тарбияланувчиларидан яна бири Шаҳзод Убайдуллаев яқинда "Металлург"дан Беларуснинг "Шахтёр" клубига трансфер қилинди. Муборак клуби бу трансфердан ҳам маълум суммага эга бўлиши керак.





Реклама





Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика