"Женоа" Балотеллини эмас, Шомуродовни танлаган
13 ноя 2020 19:08
Янгиликлар
"Женоа" Балотеллини эмас, Шомуродовни танлаган
"Женоа" президенти Энрико Прециози трансфер ойнаси ёпилишидан олдин Марио Балотелли билан шартнома имзолаш ҳақида ўйлаганини айтди.
— Биз Балотеллининг реабилитацияси ва унга шартнома таклиф қилиш ҳақида ўйладик. Аммо якунда бошқа вариант танланди ва бу қарор тўғри эди. Марио яхши йигит, лекин у бизнинг қизиқишларимиз доирасига кирмайди. У фаолиятини тиклашини чин дилдан хоҳлайман, — деди функционер "Telelombardia"га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 25 сентябрь куни италиялик журналист Николо Шира айни пайтда эркин агент мақомида бўлиб турган Марио Балотелли "Женоа" билан "1+1" кўринишида шартнома имзолашга яқинлигини маълум қилган эди. Генуя клуби эса бир неча кундан кейин ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг трансферини эълон қилди.
Фикрлар