

"Айни дамда расмий таклифлар йўқ, аммо мижозимнинг Европага қайтиши устида ишлаяпман. Жексон ўз клубидан миннатдор, аммо у қайтмоқчи. Биз "Гуанчжоу"га таъсир қилмайдиган қарор қидиряпмиз. А Серия - Жексоннинг мақсадларидан бири. "Ювентус" қизиқиши ҳақида эшитдик, бу фантастик вариант" - дейди агент.



