

Римликларнинг голларидан бири Эдин Жеко ҳисобига ёзилди. Бу футболчининг “Рома” сафида киритган 100-голи сифатида қайд этилди.
Босниялик футболчи Рим клуби сафида 100 та гол киритган еттинчи футболчига айланди.
Бунгача Винченцо Монтелла (102), Педро Манфредини (104), Родольфо Волк (106), Амедо Амадеи (111), Роберто Пруццо (138) ва Франческо Тотти (307) ушбу маррани забт этишган.



