UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Қатар Лига Кубоги. Рашидов собиқ жамоасига чиройли гол урди ва ассистга эришди  1 08:20Ўртоқлик учрашуви. Бугун Ўзбекистон Олимпия ТЖ Ж.Кореяга қарши навбатдаги баҳсда майдонга чиқади  1 08:00Миллатлар Лигаси. Ярим финалга йўл олган дастлабки икки жамоа маълум (+жадвал)  1 23:50Достонбек Тўхтабоев: "Натижа "Андижон" учун фойдали бўлди деган бўлардим"  0 23:25Лионель Месси: "Жаҳон чемпионати қийин бўлади"  9 22:55Миллатлар Лигаси. Нидерландия - Бельгия, Дания - Франция. Асосий таркиблар билан танишинг  5 22:35Неманья Матич: "А Сериядан осонроқ ўйинлар кутгандим"  2 22:15Тожикистон Таиланддаги мусобақа ғолибига айланди  17 21:57Анвар Бердиев: “Агарда пенальтидан фойдалана олганимизда ютишимиз ҳам мумкин эди”  31 21:35Ян Облак "Манчестер Юнайтед"га ўтадими?  4 21:14Назорат учрашуви. "Динамо" Жиззахда "Сўғдиёна"дан устун келди  10 20:55"Ювентус" "Атлетик" ҳужумчиси учун курашга тайёр   0 20:37"Насаф" назорат учрашувида "Хоразм"га мағлуб бўлди  41 20:15Про лига. "Снайперлар" жангида ким ғолиб бўлиши мумкин?  7 19:53Про Лига. "Турон" ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  71

ЖЧ бошланишига оз қолди – энг катта муаммолар кимда? Янгиликлар

ЖЧ бошланишига оз қолди – энг катта муаммолар кимда?

Бугунги сана – Қатарда ўтказиладиган навбатдаги Жаҳон чемпионатига роппа-роса 98 кун қолганини билдиради.

Орқага қараб санаш бошланиб кетган бир пайтда, жуда кўплаб иштирок этадиган давлатлар ва ўйинчилар ҳал қилиши керак бўлган муаммолар талайгина. 

- Июнь ойидаги ёмон натижалардан кейин Англия термасига нисбатан ишонч ўзининг тубига етди. 

- Айни пайтда Криштиану Роналдунинг "трансфер достони" унинг тайёргарлигини издан чиқарди. 

- Австралиянинг юлдуз ярим ҳимоячиси Том Рогич сирли равишда радарлардан четда қолмоқда.

Бу ҳафтада ФИФА бу йилги турнирнинг бошланиш санасини бир кун олдинга силжитишини эълон қилганида бутун дунё бўйлаб Жаҳон емпионати тақвимини тузувчиларда ваҳима пайдо бўлган бўлиши мумкин. 21 ноябрь куни мезбон Қатар термаси учинчи ўйинда майдонга тушиши керак эди. Тақвимларнинг олдинги тўрт вариантида бўлгани каби улар эртароқ бошлашлари кераклигини тушуниб етди. Энди Қатар 22 ноябрда Эквадорга қарши очилиш ўйинида иштирок этадиган бўлди.

Жаҳон чемпионати борган сари яқинлашиб келаётган пайтда бу қарорнинг қабул қилинганига кўп бўлмагани бутун турнирнинг ташкиллаштирилишининг баҳсли ва тартибсизлигини кўрсатиб бермоқда. Лекин бу қарор мундиалга бор-йўғи 98 кун қолганини билдиради.

Турнир стартига ортга саноқ бошланганига қарамай, биз Қатарга саёҳат қилишдан олдин энг катта муаммолари бўлган терма жамоалар ва футболчиларни кўриб чиқамиз.

Англия кўп ўйлаши керак...

Шак-шубҳа йўқки, сўнгги тўрт йилда дунёдаги ҳеч бир терма жамоа умумий олиб қаралганда 2018 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалига қадар етиб борган ва охирги Европа қитъа чемпионати финалчиси бўлган Англиядан яхшироқ натижа қайд этмади (муаллиф фикри).

Аммо Қатарга 98 кун қолганида Миллатлар Лигасидаги ачинарди ёздан кейин "уч шерлар"нинг имкониятлари атрофидаги оптимизм паст бўлиши мумкин эмас эди. Агар Гарет Саутгейт умидларни камайтиришга ҳаракат қилга бўлса, буни жуда яхши уддалади. 

Венгрия, Германия ва Италияга қарши кечган ўйинларда Англия олиши мумкин бўлган 12 очкодан атиги 2 тасини тўплай олди ва фақат бир марта Ҳарри Кейннинг "немис машинаси" дарвозаси томон белгиланган пенальтидан гол урди холос. Кеккайган ўйинчилар худди ишонч, куч-қувват ва ҳужум қилишга интилишдан маҳрум бўлгандек кўринди. Ҳатто Саутгейтни ишдан бўшатиш ҳақидаги қичқириқлар ҳам бўлганидан сўнг бироз эрта бўлса-да, терма жамоанинг турнир учун кайфияти қандай эканини ойдинлаштириб берди. 

Англия аёллар термасининг Европа биринчилигида футбол брендига айланиб шоҳсупага кўтарилиши мухлисларнинг Саутгейтнинг тактика билан янада дадил ишлаб янгиликлар киритиш истагини оширди.

Премьер-лига очилиш ўйинларида терма жамоа марказий ҳимоячилари билан боғлиқ ҳолат "уч шерлар" устози учун яхши бўлмагани турган гап. Конор Коди, Тайрон Мингс ва Жон Стоунз биринчи турда майдонга тушмади, Бэн Уайт ўнг қанот ҳимоясида ўйнади ва Ҳарри Магуайр "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги қаҳшатқич мағлубиятининг бир қисми бўлди. 

Амалдаги чемпионларда ҳам шундай...

Агар Англия Миллатлар Лигасида жуда кам имкониятлар билан нимадир қилишга уринган бўлса, амалдаги Жаҳон чемпиони Франция 10 кунни ҳалокатли ўтказди – улар ҳам атиги 2 очко ишладилар.

Таркибида Карим Бензема ва Киллиан Мбаппе каби халқаро футболда бугуннинг энг кучли ҳужумчилари бўлишига қарамай,  "Les Bleus" юлдуз ўйинчилар билан 3 тагина гол урди ҳамда Дания ва Хорватия терма жамоаларига мағлуб бўлди.

Ўтган ёзда Евро-2020да ёмон иштирок этиб, 1/16 босқичдан ўта олмаганидан кейин Франция терма жамоаси устози Дидье Дешамга босим ортиб кетди. Ахир, унинг жамоаси Қатарга амалдаги чемпионликни ҳимоя қилиш учун йўл олади.

Франция ҳам сўнгги Жаҳон чемпионатларидаги ажойиб бир тендециядан бохабар бўлади – охирги уч турнирда амалдаги чемпионлар гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўта олган.

Роналдунинг тайёргарлиги ёмон

Криштиану Роналду қишда ўзининг бешинчи мундиалида майдонга тушса, бу борадаги рекордни такрорлайди, бироқ унинг трансфери борасидаги узоқ давом этган шов-шувли самарасиз жараён унинг мавсумга тайёргарлигига жиддий путур етказди.

Португалиялик юлдузнинг "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишни сўраганига бир ойдан ошди, аммо ҳали унинг келажаги ҳал бўлишига яқин келмади. Эрик тен Хаг футболчини қўйиб юбориш ниятида эмас ва ҳеч бир клуб уни сотиб олиш учун жиддий қизиқиш билдирмади.

Трансфер ойнаси тугашига уч ҳафтадан камроқ вақт қолди. 2 сентябрь куни Криштиану Роналду ўзи истамаётган "Олд Траффорд"да қолиб кетиши эҳтимоли юқори. 

Роналду ҳали барча ўйинчоқларни болалар аравачасидан улоқтиргани йўқ – у очилиш ҳафтасида "қизил иблислар"нинг "Брайтон"га мағлуб бўлган ўйинида майдонга тушди. Лекин у кетишини тезлаштириш учун ўйнашдан бош тортиши мумкинми? Агар у "Манчестер"да қолса, камида бахтсиз фигурага айланиши мумкин. Бу унинг катта эҳтимол билан сўнгги Жаҳон чемпионатидаги иштирокидан олдин нимани англатади? Турнирга етиб боргунча у формада бўладими? Руҳий тарафи-чи? Португалия буни аниқлаштиришига тўғри келмайди, деб умид қилади.

Австралияда ҳам муаммо бор...

Австралияга юлдуз футболчиси ҳақида қайғуриш ҳисси маълум. Уларнинг асосий ўйинчиларидан бири Том Рогич Жаҳон чемпионатига саноқли кунлар қолганида сирли равишда радарлардан четда қолмоқда. 

53 та ўйинда 10 та гол уриб ўтган мавсум охирида "Селтик"ни эркин агент сифатида тарк этган ярим ҳимоячи июнь ойида жамоа Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўтганидан буён шахсий сабабларга кўра бош мураббий Грэм Арнольд билан алоқага чиқмаган. 

У йўқ пайтда Австралия Перуни саралаш босқичида пенальтилар сериясига кўра мағлуб этди ва Жаҳон чемпионатидаги иштирокини таъминлади, бироқ унинг иштироки жамоага Қатардаги чемпионатда кучлироқ ўйин намойиш этишига ҳисса қўшади ва имкониятларни сезиларли даражада оширади.

"Мен унга СМС ёздим ва жавоб олмадим. Томмидан хавотирдаман. Лекин ПФА (Автралия Профессионал Футболчилари) буни кўриб чиқаётганини яхши биламан", – деди Арнольд Перу устидан қозонилган ғалабадан сўнг журналистларга.

Шундан сўнг 29 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда фаол бўлди ва тасодифан "One Direction" юлдузи Луи Томлинсоннинг сурати ортида кўриниб қолди. Автралия унинг ўзига тезроқ янги клуб топиши ва ноябрь ойигача энг оптимал ҳолатда бўлишига умид қилади.

АҚШнинг ҳужумчи муаммоси

АҚШ 2018 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмагач, Қатардаги чемпионат саралашида жаҳон саҳнасига қайтди. Қўшма Штатлар терма жамоаси таркибида "Челси" аъзоси Кристиан Пулишич ва "Ювентус"дан Уэстон Маккенни каби истеъдодлар талайгина. Менежер Грегг Берхалтер таркибни шакллантиришда муаммога дуч келадиган тақдирда бу олдинги чизиқда бўлади. Гап шундаки, АҚШда бу борада аниқ вариантлар йўқ, аксинча, уларда ҳали ўзини кўрсата олмаган футболчилар кўп. 

Белхартер июнь ойидаги ўйинлар учун таркибга фақат икки марказий ҳужумчини чақирди – Хесус Феррейра ва Ҳожи Райт.

"ФК Даллас"нинг 21 ёшли ҳужумчиси Феррейра ёз бошида "Гренада"га қарши ўйинда 4 тўп киритганидан сўнг бошланғич таркибдан ўрин оладиганлар орасида энг севимлиси бўлиши кутилмоқда. Бироқ унинг ёшини ҳисобга олсак, босим юки анча оғир. 

Бу шуни англатадики, Белхартер яқин уч ой ичида Германия Бундеслигаси ва Англия Премьер-лигасида кимдир ўзини кўрсатиб қолиши умиди билан ўйинларни кузатиб боради.

Германиянинг "Унион Берлин" жамоасида Жордан Пэфок ва "Аугсбург" ўсмири Рикардо Пепи ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Ўтган мавсумда "Даллас"дан немис клубига кўчиб ўтган Пепи чемпионатнинг 11 ўйинида майдонга тушиб, гол ура олмади. Пэфок эса "Янг Бойз"дан ўтганидан кейин 2 та ўйинда 2 та гол урди.

Ўтган йили "Норвич" таркибида дебют мавсумида Англия Премьер-лигасида кураш олиб борган Жош Саржент бу йил Чемпионшипда яхшироқ ўйин кўрсатмоқчи."Вест Бромвич" ҳужумчиси Дарил Дейк жамоа устози Стив Брюс тасдиқлаганидек сон мушагидан олган жароҳатини даволаш билан банд.

Неймар ва Бразилия ниҳоят кубокни олиб кела оладими?

Бразилия 2002 йилда Жаҳон чемпионатида рекорд даражадаги 5-кубогини қўлга киритганидан буён ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасини тушкун кайфиятда тугатди.

"Пентакампеонлар" сўнгги 4 турнирнинг 3 тасида чорак финалдан ўта олишмади ва 2014 йилда ўз ватани тупроғида бу сафар ярим финалга чиқишни еплагани учун Германия томонидан 1:7 ҳисобида хўрланди. 

Охирги Жаҳон чемпионатидан кейин Бразилия икки бор Копа Америка финалига чиқди – 2019 йилда эса ғалаба қозонди ва дунё Габриэл Мартинелли, Родриго ва Матеус Кунья каби ҳужумкор ёш истеъдодларга гувоҳ бўлди. 

Ҳозирда жамоадаги ҳақиқий босим февраль ойида 30 ёшни қарши олган кекса бошлардан бири Неймарнинг елкасида қолмоқда. ПСЖ форварди ўз авлодининг энг иқтидорли ўйинчиси, дея тан олинган ва мамлакатидаги барча энг зўр футболчилари қаторида у ватанига мундиаль бош совринини олиб келиши керак бўлади.

Буни амалга ошириш учун унинг шахсий амбициялари ҳам мавжуд, чунки 2019 йилда Бразилия Америка Кубогида ғолиб чиққан пайтда Неймар жароҳати туфайли уни ўтказиб юборган эди. Шу туфайли унинг ҳисобида дунё миқёсида аҳамиятга эга бўлган соврин йўқлигича қолди. Шунингдек, у Қатарда гол уриш бўйича Пеледан ўтиб кетиш имкониятига эга бўлади. Афсонавий ўйинчига етиб олиш учун Неймарга яна 3 та гол керак. Ҳисоблаш бошланганда Неймар ва таркибнинг бошқа ўйинчилари ортиб бораётган умидлар учун курашишни ўрганишлари керак. Бразилия айни пайтда кубокни боши узра кўтариш учун фаворитлар қаторидадир.

Мансурбек Неъматов таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
14 авг 13:46:17
Soccerland777
ЭНГ катта муаммо бизда... 31 йилдан бери
+1   
15 авг 19:40:27
rashidhon
Бизда умуман муаммо йу́к чунки катнашчилар орасида йу́кмиз.
+1   
15 авг 10:28:17
Biz J Chga chiqamizmi ???
Eng katta muammo Uzbekistan MTJ da
+1   
15 авг 08:51:40
Sherzod_21
Eng katta muammo bizda.... Translyatsiyani olib bera OLARMIKIN??? mana muammo
+1   
14 авг 17:49:13
Аббосхужа
Трансляцияларда муаммо бўлмасинда ишқилиб.
+1   
14 авг 13:08:09
Orfo_Tahlil
Яхши таржима қилинмабди
   
14 авг 23:42:06
Orfo_Tahlil
XOJI tag'ong фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sizdan kutamiz yaxshisini
Кутинг
   
14 авг 17:29:38
XOJI tag'ong
Orfo_Tahlil фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Яхши таржима қилинмабди
Sizdan kutamiz yaxshisini
   
14 авг 16:27:08
Bavariya champion
Germaniya ga omad
   
14 авг 14:44:30
Fan_BARCA
Braziliyaga omad
   
14 авг 13:58:45
Гиждувон супер лига сари олга.
Мбаппенинг шортиги хул булиб колганми ёки кузимга шундай куриняптими.
   
14 авг 13:53:53
Muhammadxon Mamatov
Зўр мақола гап йўқ давом этаверинглар ЖЧ и яқин мухлислар ҳис қилиб бораверишсин ўйинларди тлпонда кўрмаймиз деб умид қиламан
-1   
15 авг 00:54:44
Xabibulla Sagdiev
Италиясиз чемпионат бир тийин.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика