ЖЧ-2030 Испания ва Португалия майдонларида ўтиши мумкин
08 окт 2020 02:17
Янгиликлар
ЖЧ-2030 Испания ва Португалия майдонларида ўтиши мумкин
Испания ва Португалия ўртасида футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигини қабул қилиш бўйича қўшма ариза бериш тўғрисида келишув имзоланди. Бу ҳақда Испания қиролликги футбол федерацияси (RFEF) матбуот хизмати хабар қилди.
RFEF президенти Луис Рубиалес ва унинг португалиялик ҳамкасби Фернандо Гомеш ҳар 2 мамлакат футболини ривожлантириш бўйича шартномани ратификация қилишди.
Фикрлар