ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — Эрон 0:0 (матнли трансляция)
10 окт 20:00
Янгиликлар
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — Эрон 0:0 (матнли трансляция)
ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи
Ўзбекистон - Эрон 0:0
Тошкент, "Бунёдкор" стадиони
Ўзбекистон — 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 4.Фарруҳ Сафиев (3.Ҳожиакбар Алижонов, 46), 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов, 22.Аббосбек Фазуллаев, 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 6.Акмал Мозговой, 8.Жамшид Искандеров, 11.Остон Ўрунов, 15.Умар Эшмуродов, 17.Бобир Абдихолиқов, 18.Абдулла Абдуллаев, 19.Азизбек Турғунбоев, 20.Ҳожимат Эркинов, 21.Муҳаммадқодир Ҳамралиев.
Эрон — 1.Алирозо Бейранванд, 2.Солиҳ Хардани, 4.Шожаи Ҳалилзода, 5.Милад Муҳаммади, 6.Саид Иззатуллоҳи, 7.Али Ризо Жаҳонбахш, 8.Муҳаммад Мохеби (10.Меҳди Гаеди, 55), 9.Меҳди Тареми, 13.Али Немати, 14.Саман Гходдос, 20.Сардор Азмун
Захира: 3.Муҳаммад Горбани, 11.Али Гулизадеҳ, 12.Паям Ниязманд, 15.Амин Хазбави, 16.Муҳаммад Жавад, 17.Сайид Муҳаммад Карими, 18.Амирҳуссайин Ҳусайинзода, 19.Шаҳриёр Моганло, 21.Омид Норафкан, 22.Сайид Ҳуссайин Ҳуссайни, 23.Аря Юсефи
Огоҳлантириш: Фарруҳ Сафиев (19), Одил Ҳамробеков (30)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Адолат қарор топди. Солиҳ Хардани Элдор Шомуродовга нисбатан сўнгги чорани ишлатгани учун майдондан четлатилди!
55. Эрон таркибида ўзгариш: Мохеби ўрнига Гаеди майдонга туширилди.
54. Шомуродов рақиб жарима майдонига яқин нуқтада йиқитилди, аммо ҳакам стадиондаги томомабинлар сонини санаш билан банд эди.
50. Алижонов ўнг қанотдан олдинга борди ва марказ томон йўналишини ўзгартириб, чап оёқда зарба йўллади, тўп эронлик футболчига тегиб қайтди.
49. Жаҳонбахшнинг узатмаси хавфли кўриниш олди, ўзбекистонлик ҳимоячилар қийинчилик билан тўпни қайтарди.
48. Эронликларнинг ҳужуми хавфли чиқди ва зарба билан якунланди.
46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Сайфиев ўрнига Алижонов майдонга туширилди.
Биринчи бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
45. Хавфли вазият! Эрон жарима майдони томон ўзбекистонлик ҳужумчига узатилган тўпни рақиб ҳимоячиси қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
43. Саман Ғоддоснинг жаримадагн узатмаси Юсуповнинг қўлларига бориб тушди.
42. Яна...
42. Ҳакам яна Эрон терма жамоаси фойдасига жарима зарбаси белгилади.
38. Охирги 10 дақиқада ўйин темпи мен ўтирган трибунадаги интернет тезлигига монанд тарзда кечмоқда.
30. Бош ҳакам Ҳамробековни бу сафар кечирмади ва унга чўнтагидаги карточкаси орқали қайси фасл эканлигини эслатиб қўйди.
25. Рақиб футболчиси Ашурматовнинг либоси сифатини текшириб кўрди. Оқибатда ўзбекистонлик ҳимоячи либосини алмаштиришга мажбур бўлди.
22. Стандарт вазиятда икки жамоа футболчилари иштирокидаги тўқнашувдан сўнг ҳакамнинг ҳуштаги кучли чалинди ва икки жамоа шифокорлари тезкорликда ўзаро беллашиб кўрди.
21. Учрашув бош ҳаками Ўзбекистон футболчилари жойлашган майдон тарафга кўпик сепишни ёқтириб қолган кўринади.
19. Сайфиев чап қанотдан қочиб кетишга уринган рақибини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
15. Ҳамробеков ўз жарима майдони яқинида рақиб футболчисига либос алмашишни таклиф қилганди, аммо ҳакам буни нотўғри тушуниб, чунтагидан кўпикли спрейини чиқарди.
14. Рустам Ашурматов эронликларнинг хавфли ҳужумини бартараф этди.
12. Файзуллаев Шомуродовни рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқаришга уриниб кўрди, бироқ Бейранванд чапдастлик қилганча, тўпни биринчи бўлиб етиб келди.
10. Машарипов рақиб жарима майдони йиқитилди, аммо ҳакам кўзойнагини унутиб қолдирган кўринади.
7. Халилзода бурчакдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, Юсупов ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.
5. Моҳеби яқинда таниқли қўшиқчиларимиздан бирининг ўз автомобилида барчага кўз-кўз этган тезлигида олдинга бораётганди, бироқ Ҳусановнинг тезлиги ундан ҳам юқорироқ бўлиб чиқди ва ўзбекистонлик ҳимоячи хавфни бартараф этди.
1. Ўйин бошланди. Умид қиламанки, яқинда навбатдаги концерт дастурларини намойиш этишни режалаштираётган қизиқчилар жамоаларининг репертуаридан янги мавзу ўрин олмайди.
Жамоалар майдонга чиқиб келди. Ўзбекистон футболчилари оқ, Эрон ўйинчилари қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.
Анча вақтдан буён ручка ушламаганим боис сиёҳ билан ёзишга қийналаман. Айниқса, салом бермаганим учун тушунтириш хати ёзишни истамайман. Шу боис, Ассалому алайкум, қадрли ихлосмандлари деб қоламан. Бугун "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршилик гувоҳига айланамиз.
Фикрлар
2.Сайфиев оут.
3.Хусанов хозирча N1.