

Ушбу баҳсда вакилларимиз Туркманистон меҳмони бўлишади.
Учрашув бош ҳаками япониялик Ҳироюки Кимура бўлади. Унга қанотларда ҳамюртлари Кота Ватанабе ва Такуми Такаги ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси Ҳироки Касаҳарага топширилган.
Ўйинда мезбонлар оқ, Ўзбекистон терма жамоаси эса кўк рангли либосларда ўтказади.
Мазкур учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да “Ашхобод” стадионида старт олади.



